Электронная библиотека диссертаций и авторефератов России
dslib.net
Библиотека диссертаций
Навигация
Каталог диссертаций России
Англоязычные диссертации
Диссертации бесплатно
Предстоящие защиты
Рецензии на автореферат
Отчисления авторам
Мой кабинет
Заказы: забрать, оплатить
Мой личный счет
Мой профиль
Мой авторский профиль
Подписки на рассылки



расширенный поиск

Формирование идеологического иммунитета у подростков (в процессе духовно-просвитетильских работ общеобразовательных школ) Акрамова Шахноза Аброровна

Диссертация - 480 руб., доставка 10 минут, круглосуточно, без выходных и праздников

Автореферат - бесплатно, доставка 10 минут, круглосуточно, без выходных и праздников

Акрамова Шахноза Аброровна. Формирование идеологического иммунитета у подростков (в процессе духовно-просвитетильских работ общеобразовательных школ) : диссертация доктор философских наук : 13.00.01 : Тошкент-2012 - 196 стр.

Содержание к диссертации

Введение

I БОБ. Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш - ижтимоий педагогик муаммо сифатида

1.1. Глобаллашув шароитида усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий масалалари 15

1.2. Усмирларнинг мафкуравий иммунитетига салбий таъсир курсатаётган маънавий тахдидларнинг хусусиятлари 30

1.3. Умумий урта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар жараёнида усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг имкониятлари 45

Биринчи буйича хулосалар 58

II. БОБ. Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг ижтимоий педагогик масалалари

2.1. Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг педагогик омиллари 60

2.2. Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда таълим ватарбия бирлиги тамойилидан фойдаланишнинг самарадорлиги 74

2.3.Усмирларни маънавий тахдидлар тахлилига ургатиш 82

Иккинчи боб буйича хулосалар 95

III. БОБ. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш самарадорлигини ошириш йуналишлари

3.1. Умумий урта таълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар тизимини усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш масаласига йуналтириш 96

3.2. Маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосарлари, синф рахбарларининг усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш буйича билим, куникмаларини ошириш 111

3.3. Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш буйича амалга оширилган тажриба-синов ишлари натижалари 126

Учинчибоб буйича хулосалар 140

Умумий хулосалар ватавсиялар 143

Фойдаланилган адабиётлар руйхати 147

Иловалар 163

Усмирларнинг мафкуравий иммунитетига салбий таъсир курсатаётган маънавий тахдидларнинг хусусиятлари

Усмирнинг мафкуравий иммунитети уларнинг хис-туйгулари, максад ва интилишлари, маънавиятига боглик ижтимоий-педагогик феномендир. Шу сабабли ушбу муаммони мактаб, оила, мах,алла, барча давлат ва нодавлат ташкилотлари хамкорлигида мукаммал даражага етказиш мумкин. Чунки усмирнинг ижтимоийлашувида бевосита ва билвосита роль уйнайдиган омилларнинг бир максадга йуналтирилиши барча маънавий-ижтимоий тах,дидларга карній туришнинг шартидир. "Оммавий маданият" тахдидининг яратувчилари аввало ёшларнинг кизикишларини урганадилар ва шакллантирадилар. Бунда аввало “Х,озир ёшлар купрок нималарга кизикишмокда?”, саволига жавоб излайдилар. Натижада ёшларни тоифа-субмаданиятларга булиб, маданий эхтиёжлари оркали уларни бошкаради.

Субмаданият - бу маданият “остидаги", купгина умумкабул килинган маданиятлардан йироклашган алохида тармокдир. Масалан: реп - бу мусикий йуналиш булиб, узининг фалсафасига, кийиниш, куйлаш услубига ва х.к. эга булган субмаданият хисобланади. Лекин аслида ушбу йуналиш африка халкдари мусикалари маданияти асосида вужудга келган.

Субмаданият хакида содда килиб айтганда киши хаёт мазмунига айланган кизикиш, хоббининг кучли шаклланган даражаси. Субмаданият хакида ran борганда, мусила йуналишлари ёки бошка нарсаларга кизикиши билан боглик ёшлар х,аракатлари тушунилади. Илье бора замонавий мусика билан боглик ёшлар субмаданият бу - рок-мусика шинавандалари ва пацифистлардан ташкил топтан ёшлар харакати - хиппи вужудга келган. Уларнинг имиджлари (айникса, йигитларнинг узун сочли булиши) ва дунёкарашлари мавжуд субмаданиятларга х,ам кучли таъсирини курсатди. Ямайкада вужудга келган Растафари диний-мусикий х,аракат, уз мусикий йуналиши ва махсус имиджига эга булишдан ташкари, аник мафкураларни х,ам илгари сурган. Улар орасида пацифизмни (хар кандай урушларга, жумладан, миллий озодлик урушларига х,ам карши чикадиган, тинчликни пассив равишда таргиб килувчи кишилар харакати) ва наша истеъмолини крнуний тусга киритиш каби фикрлар хам бор эди.

1970-80 йилларда рок-мусика йуналиши асосида металлист ва панклар вужудга келди. Улар аник сиёсий позицияга эга булганлар, масалан: панк-рокларнинг шиори “Идеаллаштирилган анархия" булган ва булиб крлмокда. Гот-рокларнинг пайдо булиши билан 1980 йилларда гот субмаданияти хам вужудга келган. Уларнинг узига хос жихатлари - крронгулик, меланхолияга сажда килиш, вахимали фильмлар ва готик романлар эстетикаси.

Юкррида кайд этилган субмаданиятлар неча йиллар олдин мавжуд. Хрзирги кунда “янги замон” ёшлари субмаданиятида: альтернативчилар, вижуал кидс, готлар, жангилистлар, кельт субмаданияти, кибер-готлар, металлистлар, модлар, панклар, ростаманлар, риветхедлар, рокерлар, рейверлар, репперлар, скинхедлар, стрейт-эджерлар, фолкерлар, хип-хоп, ЭМО-кидс, Dram"s ва бопщалар мавжуд ва тобора глобаллашиб бормокда. Улардан айримлари хакида кискача маълумотларни келтириб утадиган булсак:

Альтернативчилар - 1980 йиллар да вужудга келган ёшлар субмаданияти хисобланиб, ушбу тушунча аник чегарага эга булмаган, “альтернатив мусика"ни таклиф этувчи мусикачилар уз пластинкаларини овоз ёзувчи лейбллар оркали таркатиб юриш билан характерланади. Ушбу харакат металлистлар, панклар ва рэпперлар крришувидан вужудга келган.

Вижуал кидс - джей-рокда бу йуналиш “Вижуал Кей” сифатида алохида эътиборга эга. Вижуал Кей - 1980 йиллар да япон роки асосида вужудга келган субмаданият хисобланади. “Вижуал Кей” тушунчаси сузма-суз таржима килганда “визуал йуналиш" деган маънони англатади. Япониядаги мусикачилар ноодатий атрибутлардан фойдаланган (уларнинг асосий максади халкни уз куринишлари билан хайратга солиш булган). Вижуал Кей ишкибозларини вижуал кидс деб атайдилар. Бугунги кунда “Вижуал Кей” йуналишида купгина япон рок-гурухлари уз ижодий фаолиятларини олиб бормокда. Улар бир-биридан алохида ажралиб туриши учун янги, соглом акдга сигмайдиган, хатто киши хушини йукртаёзган куринишларда намоён булмовдалар. Сахнада латекс, жимжимадор кашталар, лаб буёги ва бошкалар ёрдамида “эркаклик манзаралари"ни намойиш килиб куйлашади. Одатда икки жинсни узида акс эттирувчи бир мавжуд от сифатида намоён буладилар. Джанглистлар - (инглизча “junglist”) 1990 йиллар бошида вужудга келган драм-энд-бейс - техно, электрон мусщаларнинг турли йуналишидаги ёшлар субмаданияти. Бу йуналишдаги кушикларни турли ёшдаги инсонлар эшитиши мумкин. Шунингдек, бу йуналишда умуман олганда маданий чегара хам йук.

Хрзирги даврда Буюк Британияда асосий субмаданият ва харакатлардан хисобланади. Джанглистлар кийими репперчилар йуналишини эслатади -футболка, капюшонли пальто, банан русумли лозим, кроссовка. Улар репперлардан фаркли равишда тилла такинчокдар такишмайди. Джанглистлар бонщаларни “оломон" дейишади ва улардан ажралиб туришни талаб килишади. Уз сленг (махсус тил, жаргон)ига эга. Уйлаб топилган сленгларини форумларида, махсус сайтларида оммавийлаштиришади.

Модлар - (инглизча modernism, modism сузларидан олинган mods) 1950 йиллар да майда лондонлик буржуалар мухитида шаклланган ва 1960 йилларнинг урталарида уз чуккисига эришган британиялик ёшлар субмаданияти хисобланади.

Бу субмаданият тедди-бойлар урнига келган йуналиш булиб, кейинрок; радикал модлар дан скинхедлар субмаданияти келиб чиккан. Модларни бонщалардан узига хос хусусиятлари - узук-юлук нуткларида вах,имали товушлар чикаришлари, ах,мокона кулгу, тикилувчан карашлари ва х.к. билан ажратиб туради

Умумий урта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар жараёнида усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг имкониятлари

Президент Ислом Каримовнинг “Мактаб максади - укувчиларда ишончни, мустакил, ижодий фикрлашни шакллантириш, Ватаннинг такдирига масъуллик х,иссини ривожлантиришдир. В а, албатта, бизга ёт булган одатлар ва карашларга нисбатан собит эътикрдни яратишдир”, [3, 14] - деган фикрлари педагоглар олдида аник мафкуравий вазифаларни белгилаб берди.

5-9-синф укувчилари узларига хос ёш хусусиятларига эга. Бу улардаги: узини узи такомиллаштиришга интилиш, укишни уз келажаги билан боглаш (касб танлаш); баъзан хатти-хдракатларда тажрибасизлик туфайли учраб турувчи бекарорликда, уз-узини англашнинг янги боскичга кутарилишида, узининг “мен"идаги ютукдар билан бирга камчиликларини хам англай бориш, туйгулар етакчилигининг босила бориши, илгари тенгдошларидан излагай намунани энди катталар орасидан кидира бошлаш, узини бола, усмир деб эмас, катталар сингари хис килишнинг бошланиши, самимий хамфикр кидириши ва бонщаларда намоён булади. Бу хусусиятларни хисобга олиш ва уларга таяниш Миллий гояни усмирларга кандай килиб сингдириш керак?, Усмирларда кандай килиб мафкуравий иммунитетни шакллантириш мумкин? деган саволларга тугри педагогик жавоблар топишда аскртади.

Усмирлик даври. (12-15-16 ёшгача) Бунда бола шахси ривожланишининг мураккаб даври бошланиб, у утиш даври деб аталади. Утиш даври болаликдан балогат даврига утишни ифодалайди. Усмирлик ёшининг мураккаблиги унинг анатомик-физиологик ва психологик хусусиятида руй бераётган кучли узгаришлар билан боглик.

"Ювентология" ёшлар х,акидаги фан (лотинчадаги “ювентус” - ёшлик, усмирлик; успиринлик, ёш инсонлар ва юнончада “локос” - суз, фикр, укиш) вакили В.В. Павловский мазкур гурухнинг ёш доираларини усмирлик ва балогатга етганлик умумийлиги уртасида утиш холатини эгалловчи 15 ёшдан 30 ёшгача булган давргача деб белгилайди. [112, 74]

Усмир укувчининг эътиборини укишдан ташкари ишларни узига жалб килади. Шу сабабли жамоат ишларига усмир лар ни фаол жалб этиш улар да ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик каби фазилатларни шакллантиради. Усмир учун тенгдошларининг эътибори, жамоанинг фикри унга ота-она ва укитувчи фикридан хам купрок таъсир килади. Шунинг учун у тенгдошлари уртасида обру орттиришга, лидерликка интилади.

Усмирлар орасида ахлокан тубанлашув холлари руй бериши мумкин. Ижтимоий хаётда ярамас одатларни келтириб чикарувчи анчагина сабаблар бор: биринчидан кинотеатр ва телевидение дан усмирларга тугри келмайдиган фильмларни курсатилиши, иккинчидан, жамоат жойларида катталарининг ножоиз харакатларни курсатишлари, учинчидан, таълимда биологик усиш тугрисида етарли билимлар берилмаслиги, туртинчидан ота-оналарда физиологик ва психологик билимлар етишмаслиги ва х.к.

Усмир узининг крбилияти ва кучини тугри бахоламай туриб, мураккаб хаётий масалаларни х,ал килишга уринади, аммо фикр юритиш крбилияти юзаки булганлиги сабабли кундалик хаётида катор камчиликларга йул куяди. Лекин у уз хатосини тан олишдан кура катталар билан бахслашишни афзал куради. Танкид килган кишиларни ёктирмайди, хар бир танкид гуёки уни менсимаслик белгиси, атайин килинаётган иш булиб куринади. Бунинг натижасида усмирнинг психик фаолиятида салбий узгаришлар юзага келади. У мустакил, узбошимчалик билан иш тутишга уринади, катталарнинг маслахатига эътибор бермайди. Айрим усмирлар узининг катталар сафига кушилганлигини намойиш килиш учун турли хил одатларга ургана бошлайдилар. Ота-оналар ва педагоглар усмирлар билан алохида ишлаб, уларнинг кунглини топиши ва хатти -х,аракатларини уз вактида тугри йулга солишлари лозим. Усмирлик ёши дунёкараш, эътикод, тамойил, узлигини англаш, бах,олаш кабилар шаклланадиган давр хисобланади. Усмир уз фаолиятини муайян тамойил, эътикод ва шахсий нуктаи назари асосида ташкил кила бошлайди. Усмир шахсини таркиб топширишда унинг атроф мухитга, ижтимоий ходисаларга, кишиларга муносабатини хисобга олиш лозим. Психологлар утказган тадкикотлардан куринадики, усмирларнинг купчилигини катъиятлилик, камтарлик, магрурлик, самимийлик, дилкашлик каби маънавий, ахлокий тушунчаларни тугри англайди. Уларнинг турмуш тажрибасида фан асосларини эгаллаш натижасида баркарор эътикодий ва илмий дунёкараш таркиб топади, шулар замирида ахлокий идеаллар шакллана бошлайди. Усмир угил-кизлар шахсининг камол топишида узини англаш жараёнида узига бахо бериш майли ва истаги узини бошка шахслар билан таккрслаш, узига бино куйиш эхтиёжи пайдо булади. Булар эса усмирнинг психик дунёсига акдий фаолиятига, теварак-атрофга муносабатнинг шаклланишига таъсир килади. Усмирлик ёшида психологик жихатдан энг мухим хислат - вояга етиш ёки катталик хиссининг пайдо булиши алохида ахамиятга эга. Катталик хисси ижтимоий-ахлокий сохада, акдий фаолиятда, кизикишда, муносабатда, кунгил олиш жараёнида, хулк-атворнинг ташки шаклларида уз ифодасини топади. Усмир уз кучи ва куввати, чидамлилиги ортаётганини, билим савияси кенгаяётганини англай бошлайди. Усмирлик даври хусусиятларини талкин килган В.А.Аверин [27], В.С.Мухина [96], Л.И.Рувинский [119] ва Б.Спокларнинг [131] таъкидлашича, угил ва кизларнинг бу ёшда уртокдари билан муносабатларга интилиши, тенгдошлари жамоасининг хаётига кизикиши ёркин намоён булади. Усмирларнинг жисмоний усиши ва жинсий етилиши уларнинг рухиятида кескин узгаришларни вужудга келтиради. Укув фанларнинг купайиши, маънавий-маърифий ишлар жараёнида бериладиган ахборотлар, маълумотлар тармогининг кенгайиши уларнинг фикр юритишини шакллантиради. Усмир урганаётган фан асослари, “Тарбиявий соат"ларидаги машгулотлар уларнинг мавхум тафаккурини устиришга каратилади. Уларнинг акдий фаолияти хусусиятларидан бири - мавхум тафаккурининг ривожланишидир. Мактаб таълимини ва мустакил билим олиш фаолияти таъсири остида усмирда аналитик-синтетик фаолият жадал суръат билан ривожлана бошлайди.

Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда таълим ватарбия бирлиги тамойилидан фойдаланишнинг самарадорлиги

Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч" рисоласида таълим ва тарбия бирлиги тугрисида шундай дейилади: “...фарзандларимизни муставил ва кенг фикрлаш крбилиятига эта булган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш - таълим-тарбия сохасининг асосий максади ва вазифаси булиши лозим. Бу эса таълим ва тарбия ишини уйтун холда олиб боришни талаб этади" [10, 61].

"Шуни унутмаслик керакки, келажагимиз пойдевори билим даргохларида яратилади, бошкача айтганда, халкимизнинг эртанги куни кандай булиши фарзандларимизнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишига боглик" [10, 61] Хуллас, мактаб ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунида хар бир дарсда кетма-кет ва максадди равишда укувчиларда мафкуравий онглиликни, огохликни, фидоийликни, ватанпарварлик ва миллатлараро тотувлик фазилатларини шакллантириш учуй барча шароитларни кузда тутишга харакат килинмокда.

Ушбу муаммони бартараф этиш йулида “Республика Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 12 январида кабул килинган 07.26-8-ракамли карори асосида Узбекистон умумий урта таълим муассасаларига “Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллари" фанини укитила бошланиши, Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Узбекистан XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари" [4], “Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари" [11], “Юксак маънавият - енгилмас куч" [10], “Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" [13], “Узбекистон мустакиликка эришиш остонасида" [15], ва бошка асарларини мактабларда факультатив машгулотлар сифатида утказиш усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг ута мухим, долзарб ёрдамчи восита булиб хизмат килмокда.

Оммавий ва илгор педагогик тажрибани урганиш, умумлаштириш, укувчиларни мафкуравий тарбиялашга багишланган махсус педагогик-психологик тадкикртларнинг ролини оширишни такозо килмокда. Шу максадда жамиятшунослик, “Ватан туйгуси", “Миллий истикдол гояси", “Маънавият асослари", “Узбекистон тарихи", “Жах,он тарихи", "Адабиёт", “Х,укукшунослик", “География” ва бошка ижтимоий-гуманитар фанларнинг мафкуравий иммунитетни шакллантиришдаги роли оширилмокда. Фанларнинг бу борада имкониятлари, предметлараро интеграциялар, илгор укитувчиларнинг тажрибаси умумлаштирилмокда. Бу эса мафкуравий таълим муаммоларини самаралирок англашга, кушимча имкониятларни белгилаб олишга ёрдам беради.

Биз таълим ва тарбия бирлиги тамойилидан келиб чикиб, 5-9-синфларнинг “Миллий гоя туркуми"га кирувчи фанларга дойр укув дарсликларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чикилди ва Республика таълим марказига такдим этилди. Шунингдек, усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга бевосита алокадор омиллар фаолиятидаги муаммоларни урганиб, тавсиялар бердик. (3-илова).

Шунингдек, усмирлар билан дарсдан ва мактабдан ташкари фаолиятда миллий гояга багишланган машгулотлар утказишда тадбирларнинг тарбиявий йуналтирилиши, илмийлиги, изчиллиги, системалилиги, тушунарлилиги, кургазмалилиги, усмирларнинг онглилиги ва фаоллиги, билимнинг мустахдсам сингиши, якка ёндашув каби тамойилларини кандай куллаш йулларини белгилаб олиш улкан педагогик ахдмият касб этади. Юкрридаги мавжуд имкониятлардан максадли фойдаланиш максадида усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш модели ишлаб чикилди. (2.2.1-раем)

Моделда усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг меъёрий хукукий асослари, мавжуд тахдидлар асосида мафкуравий иммунитетни шакллантириш ижтимоий заруратининг юзага келиши, субъектлари, ушбу жараённинг мазмуни, шакллари, метод, восита ва омиллари бир тизимга келтирилди. Шунингдек, усмирларда мафкуравий иммунитетнинг шаклланиш жараёнини диагностик таъминлаш, эришилган натижаларни киёсий бах,олаш, педагогик вазифаларга узгартиришлар киритиш ва такомиллашган, янги вазифаларнинг кайд килиниши кузда тутилди.

Тарбия - ижтимоий ахдмиятга молик эхдпёжларни шакллантиради. У нафакат хулк-атвор меъёрлари тугрисида билимларни эгаллаб, рагбатланиш ёки жазодан кутилиб колиш учун уларга амал килишни, балки уларни хатти-х,аракатларнинг ички меъёрларига айлантириш ва уларга онгли амал килинишини таъминлаши керак [124].

“Одобнома" дарелиги мазмунини такомиллаштириш юзасидан изланиш олиб борган тадкикртчи И.Мирзиётов шундай ёзади: “Эътикрд тарбияси шарк мух,итида кескин зиддиятлардан холи кечади, Узбекистонда айрим бузгунчи гоялар, ислом динини никрб килиб, сиёсий манфаатларини ёшлар онгига синдиришга хдракат килаётган гурухлар сабабли бу шароит мураккаблашмокда. Бунинг устига усмирларга хос теварак-атрофни, ижтимоий, мафкуравий, миллий-маданий сох,аларга дахлдор вокеаларга бах,о беришда ута ошириб, ёки камайтириб юбориш, ужарлик, туйгуларнинг бекарорлигига, бу эса баъзи х,олларда мах,аллийчилик, миллий худбинлик, нигилизм, мактанчоьушк, этноцентризм кайфиятларининг намоён булишига оли б келиши хдм мумкин.

Маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосарлари, синф рахбарларининг усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш буйича билим, куникмаларини ошириш

Усмирларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг мухим вазифаларидан бири - укувчиларнинг дунёвий, илмий, дунёкарашини шакллантиришдир. Укувчилар унинг асосида тарихий миллий тараккиётнинг ривожланиш йулини, турли ижтимоий х,одисаларни мустакил англаб етадилар, муносабат билдирадилар. Шу сабабли ижтимоий-гуманитар фанларни утиш ёшларни тулщшлантирувчи замонавий х,аёт саволларига гоявий нуктаи назардан ишонарли жавоб бериши зарур.

"Оммавий маданият"нинг ёшлар онгига зарари Президент Ислом Каримов томонидан 1990 йилда кутарилган эди. “Гап шу хавда борар экан, "оммавий маданият" муаммоларига х,ам алох,ида эътибор беришимиз лозим. Айрим кишиларда ялло килиб яшаш, зуравонлик, х,аром-харишлик рухи хукмрондир. Баъзан одобсизлик, бех,аёлик, кунгилни айнитар даражадаги намойишлардан одамларнинг фигони ошмокда. Улар асрий анъаналаримиз, диёнат, виждон, одоб борасидаги халк; удумлари оёк; ости килинаётганини айтиб, бизни мухофаза этинг, демокдалар" [15, 222].

Шунингдек, “оммавий маданият" таъсири натижасида узбек санъатида хам сезиларли узгаришлар содир булмокда. Бу хакда юртдошларимизнинг фикрига кулок соладиган булсак: “Кундан-кунга санъаткорларимизнинг илхомлари жушиб янгидан янги клипларни томошабинларга такдим этишмокда. Хдммаси уз услубига хос. Бири куїшщкд умуман мое булмаган кадрлар билан тула булса, яна бошкаси кизларнинг килпанглаб раксга тушиши ва хаммасидан аянчлиси ётокхонани, ундаги диван устида курсатиш сира урфдан крлмаяпди" [186].

Кейинги йилларда Узбекистоннинг аудио-видео мах,сулотлар ва ахборотлар алмашиш бозорида халкимизнинг миллий менталитетига, ахлокий карашлари ва умуминсоний кадриятлар меъёрларига асло тугри келмайдиган, яъни крнунчиликка зид тарзда бузиб дубляж килинган мах,сулотлар купайиб кетмокда. Хорижий мамлакатларда ишлаб чикарилган “Шрек", “Шрек-2”, "Мадагаскар”, “Ёввойилар” каби мультфильмлар ва “Такси-4” сингари бадиий фильм ана шулар жумласидандир. Улар узбек тилига “гоблин" услубида дубляж килинган булиб, вокеа ва сюжетлар ривожи аслига нисбатан ахлоксиз, купол “куча сузлар”, сленглар ёрдамида нотугри талкин этилган. Ички бозорларга нокрнуний равишда сотувга чикариб юборилган бундай мах,сулотлар айрим телеканаллар оркали кенг оммага намойиш этилиши холлари х,ам куп бора кузатилган.

Масалан, Тошкент шах,ридаги “Нодавлат телевидениелар телетармоги" телевидениеси 2008 йил 12 январ куни “World Disney” компанияси томонидан яратилган “Ёввойилар” мультфильмини кенг оммага намойиш этди. Дубляжда мультфильм номи “Катта саёхат ёхуд Шермуродни излаб” дея бузиб талкин этилган булиб, унда аслига тугри келмайдиган: “...Крплонлар мафияси", "ишкалда отвечат килолмай", “сани паханингдан ташкари...”, “шерлар подставка килиб юборишган", “разборкага киришдим”, “братанларини чакириб келишди”, “Ада, сиззи укиришингиз куркинчли, меники эса в общем кулгули", “ Вой, крыса, кани дарров возврат килчи ...”, “спрос берасанлар бунга...”, “Газель” машиналарни угон киламиз, борасанми?” “Эй чувак крвун туширдинг- ку!”.

Ушбу мультфильм “НТТ” ёрлиги билан Крракалпогистон Республикасида фаолият юритаёган “ТТВ-Турткул" телевидениесида (2008 йил 12 январ, соат 17:13да) хамда Сурхондарё вилоятининг “Ишонч" (соат 17:08да) ва “Денов-АТР" (соат 17:33да) телевидениелари хамда 2008 йил 30 январь куни “Хдёт" телерадиокомпаниясининг “Кушон" телестудиясида намойиш этилди. Худди шунга ухшаш холат Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “Шеробод" телевидениеси фаолиятида хам кузатилди.

Шунингдек, телевидение оркали 2008 йил 24 апрел куни соат 10:15да АКДІнинг “Dream works animation” компанияси томонидан яратилган “Шрек-2” мультфильми хам миллий маънавиятимизга тугри келмайдиган бемаъни ва ахлоксиз сузлар билан бузиб таржима килинган ва х,.к. Кузга бирдан ташланувчи ва узига жалб этувчи бундай мультфильмлар ёшларимизнинг айримларини узига тортади ва улар орасида албатта салбий холатлар -ахлоксизлик, локайдлик, бокимандалик, мехнатдан кочиш ва ижтимоий сусткашликнинг пайдо булишига олиб келади.

Шахсий, хаётий тажрибанинг камлиги, санъатга факат лаззатланиш воситаси деб караш, юзаки англаш купинча ижобий ва салбий ходисаларни чалкаштириб тасаввур килишга, гоявий ёт, бетайин харакатларни х,акикий бадиий кадриятлардан устун куйишга олиб келади. Бу тасаввурлар шахслараро мулокатда такрорланаверса, мустахкамланади, тенгкурлар фикрлари билан куллаб-кувватланади. Фукаролик онги, миллий гояларнинг секин шаклланишига, сиёсий гурлик, аънавий чекланганлик, бефаркдик, локайдлик, санъатдаги гоявий ёт асарларга нотанкидий муносабатда булишга кулай замин яратади. Юкоридаги педагогик тахлил ва хулосалардан келиб чикиб, биз мах,алла, маънавият таргибот марказлари, мактаблар маънавий-маърифий ишлари мутасаддиларига усмирларни куйидаги лицензияланмаган, “Узбеккино” Миллий агентлиги томонидан намойиш этиш, сотиш ва купайтириш максадга мувофик эмас, деб топилган: Ёввойилар, Жавоб зарбаси (Ответный удар), Вояга етмаганлар-2 (Малолетки-2), 15 ёш (15 лет), Арра 1,2,3 (Пила 1,2,3), Пульс, Лаънат 1,2 (Проклятие 1, 2), Хато бурилиш (Поворот не туда), Мурдалар куни (День мертвецов), Кузли тепаликлар (У холмов есть глаза), Хостель, Техасда аррада бугизлаш (Техасская резня бензопилой), Улимнинг шивирлаши ( Шепот смерти), Дарахтларнинг кузи бор (У деревьев есть глаза), Сизнинг утган ёздаги килмишларингиз хали ёдимда (Я все еще знаю, что вы сделали прошлым летом), Шкафдаги скелетлар (Скелеты в шкафу), Туман, Катакомбалар (Катакомбы) каби фильмларни куришдан асраш тавсия этилди.